ҲУДУДИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА НАТИЖАГА АСОСЛАНГАН ЁНДАШУВ: PforR МЕХАНИЗМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН АМАЛИЁТИ
Abstract
Мазкур тезисда ҳудудий инфратузилмани молиялаштиришда натижага асосланган ёндашувнинг назарий ва амалий аҳамияти ўрганилган. Анъанавий молиялаштиришда маблағларни ўзлаштириш, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ва фойдаланишга топширилган объектлар сони устувор кўрсаткич сифатида қўлланилиши, аммо мазкур кўрсаткичлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун яратилган якуний ижтимоий-иқтисодий самарани ҳар доим ҳам тўлиқ акс эттирмаслиги асосланган. Жаҳон банкининг Program-for-Results (PforR) инструменти мисолида молиялаштиришни аниқ, ўлчанадиган ва текшириладиган натижаларга боғлаш механизми таҳлил қилинган. Ўзбекистонда амалга оширилаётган "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастури – 2-босқич" мисоли асосида ҳудудий инфратузилма лойиҳаларини танлаш, натижадорлигини баҳолаш ва уларнинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
// Source
Authors: Sardorbek Umar o'g'li Xatamov